Фото: Getty Images
“Формула-1” пойгасининг Португалияда ўтган босқичида Mercedes аъзоси Льюис Ҳэмилтон ғалаба қозонди. У бу ғалабаси эвазига афсонавий немис пойгачиси Михаэл Шумахернинг рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
Финишга иккинчи бўлиб Mercedes’нинг яна бир аъзоси Валттери Боттас, учинчи бўлиб Red Bull вакили Макс Ферстаппен етиб келган.
Бу ғалаба Ҳэмилтон учун фаолиятидаги 92-ғалаба бўлди. Бу “Формула-1” учун янги рекорд ҳисобланади. Аввалги рекорд натижа Шумахерга тегишли бўлган ва унинг ҳисобида 91 та ғалаба бор.
35 ёшли Ҳэмилтон илк ғалабасини 2007 йилда Канада гран-присида қўлга киритган. 51 ёшли “Шуми” эса биринчи ғалабасига 1992 йилда Бельгия босқичида, охиргисига эса 2006 йилда Хитой босқичида эришган.
Айни вақтда Ҳэмилтон пойгада пешқадамликни сақлаб қолмоқда ва 7-чемпионлик унвони учун олға қадам босмоқда. Агар у мавсумда ғалаба қозонгудек, бўлса, чемпионлик унвони сони бўйича немис пойгачиси билан тенглашиб олади.
Пойганинг кейинги босқичи - Эмилия-Романья гран-приси Италияда 30 октябрь-1 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар