Фото: EPA
Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (31-0-1, 21 КО) ўзининг навбатдаги жангини 5 декабрь куни ўтказади. Жанг Лондонда ўтказилади. Бу ҳақида боксчининг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Катта эълон: Лўлилар қироли Бирлашган Қиролликка қайтмоқда. Лондон, 5 декабрь. Рақиб номини бироз кейинроқ эълон қиламиз. Ҳаммасидан ҳам яхшироқ қила оладиган ишимни қилиш учун рингга қайтишни сабрсизлик билан кутяпман», — дея ёзди Тайсон Фьюри.
Сўнгги маълумотларга кўра, Фьюрига канадалик Саймон Кин (19-1, 18 КО) рақиблик қилиши кутилмоқда. Аввалроқ Фьюри Деонтей Уайлдерга қарши учинчи жангдан воз кечганди.
Тайсоннинг промоутери Боб Арум Фьюри ва Уайлдер иштирокидаги жангни декабрь ойида ўтказишнинг иложи йўқлигини, Фьюри бу ойда жанг қилишни истаса бошқа рақиб топиш зарурлигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар