“Реал”ни чемпион қилганига қарамай, Зинедин Зиданнинг курсиси қимирлаб қолди. Клуб раҳбарияти жамоадаги ички муҳит, халқаро майдондаги натижалар ва ўйин сифати бўйича эътироз қилмоқда.
Зидан Мадридни тарк этган тақдирда ҳам узоқ вақт ишсиз қолмайдиган бўлди. Ўз навбатида, Томас Тухелнинг мураббийлигидан қониқмаётган ПСЖ раҳбарияти франциялик мутахассисни олиб келишга қарор қилди. Парижликлар Зиданнинг ўзи билан норасмий оғзаки музокараларни бошлади.
Таъкидлаш жоизки, Зидан ўйинчилик фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий иши фақат “Реал” билан боғлиқ бўлган. 2013 йилда у жамоада Карло Анчелоттига ассистентлик қилди. Кейин “Қироллик клуби”нинг иккинчи таркибини шуғуллантирди. 2016 йилда Зинедин Зиданга Рафаэль Бенитесдан қолган асосий жамоани топширишди ва у икки йил бош мураббий бўлди.
Кейин жамоани тарк этган Зиданни ўтган йили яна бош мураббийликка таклиф этишди.
Адолат юзасидан айтиш жоизки, Зидан бошқарувида “Реал”нинг натижалари самарали бўлди. Мадридликлар Чемпионлар лигасида уч маротаба ғолиб чиқди. Икки марта Ла Лигада биринчи ўринни эгаллади. Умумий ҳисобда 11 та соврин қўлга киритилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар