09:18 / 31.10.2020
1 884

Мураббий Ўруновнинг юлдуз даражасига етишига ишонмоқда

Мураббий Ўруновнинг юлдуз даражасига етишига ишонмоқда
“Уфа”нинг собиқ бош мураббийи Вадим Евсеев YouTube каналидаги “Коммент шоу” кўрсатувида “Спартак”га кўчиб ўтган Остон Ўрунов ҳақида илиқ фикрларини билдирди. Журналистлар таниқли мутахассисдан Ўруновнинг кучли томонлари ва нега “Спартак”да ўзини кўрсата олмаётганини сўради.

- Чунки “Уфа” бу “Уфа”, “Спартак” эса “Спартак”. Остонга вақт керак. Унинг кучли томони тезкорлиги ва дриблингида. Салоҳияти жуда кучли. ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашич даражасига етиши керак.

- Влашич даражасига чиқа оладими?
- Албатта. Унга вақт ва кўпроқ ўйин амалиёти бериш керак.

Таъкидлаш жоизки, ЦСКА юлдузи Никола Влашич жорий мавсумда премьер-лигада ўнта учрашувда рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилди. Хорватия терма жамоаси сафида халқаро майдондаги беллашувларда ҳам муваффақиятли ўйин кўрсатаётган ярим ҳимоячини гранд клублар нишонга олган.

Остон Ўрунов “Спартак” таркибида премьер-лига ва мамлакат кубогида жами олтита ўйин ўтказиб, битта гол урди ва икки марта огоҳлантириш олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мураббий Ўруновнинг юлдуз даражасига етишига ишонмоқда