Фото: Earl Gibson/BET/Getty Images
Машҳур боксчилар кичик Рой Жонс ва Майк Тайсон ўртасидаги жанг омма тарафидан жиддий қабул қилинмоқда. MMA Fighting'нинг хабар беришича, бу ҳақда боксчилар матбуот анжуманида айтиб ўтишган. Хусусан, Тайсон мухлислар ҳақиқий жанг кутишаётганини таъкидлади. Жонс ҳам унинг фикрларига қўшилишини билдирди.
«Агар бунга ишонмасангиз, демак сиз билан нимадир нотўғри… Ҳа, ким ҳам Майкка қарши ўзини кўргазмали жанг кутаётганини ўйлаб рингга чиқарди. Бизда махсус бош кийимлар бўлмайди. Кўргазмали жанг? Йўқ, ҳаммаси қандай бўлиши керак бўлса, шундай бўлади», – деган Рой.
Собиқ ринг қироллари Рой Жонс ва Майк Тайсон ўртасидаги жанг 28 ноябрь куни ўтказилади.
54 ёшли Тайсон ва 51 ёшли Рой Жонс рингга кўтарилиши ҳақидаги гап-сўзлар июль ойида пайдо бўлган эди. Маълум қилинишича, намойишдан тушган пуллар хайрия ташкилотларига йўналтирилади.
2005 йилдан буён профессионал боксда рингга тушмаган Майк Тайсон 58та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 50тасида ғалаба қозонган. Охирги марта 2018 йилда рингга кўтарилган Рой Жонсда 66та ғалаба ва 9та мағлубият бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар