Фото: Yandex Photos
«Бунёдкор» клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ривалдо топ-клублар томонидан ташкил этилиши режалаштирилаётган Европа Премьер Лигаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бундай мусобақаларни ташкил қиладиганлар футбол оламидан эмас, ҳеч қачон ўйнамаган ва бу ҳақда ҳеч нарса тушунмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бундай мусобақа катта ва кичик клублар орасидаги тенгсизликни оширади, холос. У асосий спорт принципларини йўққа чиқаради. Бу футболнинг ўлими», — дейди Ривалдо.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа кучли бешлик лигаларининг ўндан ортиқ клуби Европа Премьер Лигаси номи остида янги мусобақа ташкил қилишга уринаётгани ҳақида хабарлар янграганди. Ташкилотчилар мусобақани ФИФА таснифи остида 2022 йилдаёқ йўлга қўймоқчи экани айтилганди. Унда 16–18 та жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаганлар ичида бразилияликнинг собиқ жамоаси «Барселона» ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда