
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клубида бош мураббий ўзгариши мумкин.
Италиялик машҳур журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, генуяликларнинг А Серия 9-туридан ўрин олган "Сампдория"га қарши учрашуви Роландо Маран учун муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу ўйин 57 ёшли мутахассиснинг келажагини ҳал қилиши мумкин.
Хабарларга кўра, Мараннинг ўрнини Роберто Д’Аверса ва Леонардо Семпличидан бири эгаллаши мумкин. Айни пайтда ҳар икки мутахассис ишсиз ҳисобланади.
Италиялик мураббий "Женоа" устози сифатида 9 та ўйин ўтказиб, 2 тадан ғалаба ва дурангга эришди. Яна 5 учрашувда мағлубиятга учради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар