Элдор Шомуродовнинг “Ростов”дан “Женоа”га ўтиши Россия футболининг жорий йилдаги энг шов-шувли трансфери бўлганига шубҳа йўқ. Гарчи ёзда “Локомотив” аъзоси Алексей Миранчук “Женоа”дан ҳар томонлама устун ва Европа Чемпионлар лигасида ҳам ўйнаётган “Аталанта”га қўшилган бўлса-да, бу оддий хабар сифатида қабул қилинди. Чунки Миранчукнинг кетиши аввалдан кутилаётган ҳодиса эди.
Элдор Шомуродовнинг пандемия карантинидан кейин ўйини пасайиб кетганини инобатга олиб, Италиянинг энг қадимги жамоаси ўзбек футболчисини катта суммага олгани ҳақиқатан кутилмаган янгилик сифатида овоза бўлди. Шунинг учун ҳам бу трансфер ҳамон муҳокама қилинмоқда, Элдорнинг А Сериядаги имкониятларига турлича баҳо берилмоқда.
Италиялик машҳур футбол агенти Марко Трабукки ҳам Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига ўз муносабатини билдирди.
- Шомуродовнинг бу ерда истиқболи йўқ. “Женоа”да у ўйин давомида атиги учта яхши пас қабул қиляпти. Бу Элдор учун жуда камлик қилади. Ушбу трансфер “Женоа”нинг катта хатоси ва “Ростов”нинг яхшигина ютуғи бўлди.
Хўш, “Женоа” нега бу футболчини харид қилди? Улар катта хатога йўл қўйди. Шомуродовга кўп ҳужум қиладиган жамоа керак. Ана шунақа жамоада Роман Ерёменко каби Элдорни ақлли паслар билан таъминлайдиган ўйинчи бўлиши шарт. Ҳатто шунда ҳам Россиядаги охирги мавсумда ҳужумчининг иши юришмади.
Элдорга бўлган шахсий симпатияларимга қарамай, бу омадсиз трансфер бўлди, деб қўрқаман. Яқинда уни ярим нархига Россияга қайтариш имкони бўлади, - деди Марко Трибукки.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган Элдор Шомуродов Германия, Франция ва Туркия клублари эътиборига тушган эди. Қизиқиш билдирган жамоалар орасида “Ростов” ҳужумчиси учун турли бонуслар билан 15 миллион еврогача харажат қилишга тайёр эканини маълум қилганлари ҳам бўлди.
Бироқ, коронавирус пандемияси трансфер бозоридаги вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди.
Ёзги трансферлар мавсуми бошида Бельгиянинг “Гент” жамоаси ростовликларга Шомуродов учун 5 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олди. Трансфер ойнаси ёпилиши арафасида Шомуродовда Италия варианти пайдо бўлди. Биринчи бўлиб, “Женоа” Элдорга оғиз солди. Кейин даъвогарлар қаторига “Верона” ва “Фиорентина” қўшилди. Натижада генуяликлар трансфер таклифини 7,5 миллион еврога кўтаришдан ташқари, 1,5 миллион евро миқдорида бонус ва кейинги трансфердан 15 фоизлик улуш ваъда қилишга мажбур бўлди. Шу тариқа, “Женоа” варианти маъқулланди.
Ҳозирча, Элдор генуяликлар таркибида жами тўртта ўйин ўтказди. Лекин бирортасида тўлиқ ўйнамади. Иккита учрашувни бошланғич таркибда бошлаган бўлса, яна иккита баҳсда захирадан ўйинга қўшилди. Орада жарат олгани ҳам панд берди.
Бироқ, Италия кубоги доирасида “Сампдория”га қарши учрашувда ўзбек футболчиси анча яхши ўйнади ва ғалабага пойдевор бўлган голга ҳаммуаллифлик қилди.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, Шомуродовнинг Италиядаги фаолияти қандай бўлиши кўп жиҳатдан ҳужумчининг ўзига боғлиқ. Тўғри, айрим мутахассислар, агентлар ва мухлислар “Женоа”нинг ўйин услуби Шомуродовга мос эмаслигини таъкидламоқда. Бироқ, Элдор янги чемпионатга мослашиб олгач, унинг ўйини очилиб кетишига ишонаётганлар ҳам кўп. Зеро, унинг ҳаракатларида ижобий ўзгаришлар кузатилаётгани шундан далолат беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда