Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Навбаҳор”(0:2) учрашувидан сўнг "лочинлар" устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги ғалаба билан Намангандан ташриф буюриб, бевосита стадионда жамоамизни қўллаб - қувватлаб турган, шунингдек, "Навбаҳор"нинг барча мухлисларини табриклайман.”Оқ – тепа” жамоаси футболчилари чўчимасдан, бир-бирларига аниқ пас ошириб, ўйнашади. Биз ҳам шундай футбол ўйнашни ёқтирамиз. Ўйин ажойиб тарзда кечди. “Оқ-тепа” жамоаси ҳам бизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилди. Бунинг учун рақиб жамоага ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Йигитларга раҳмат айтаман. Рақибдан устун келдик. Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу бизнинг камчилигимиз бўлиб қолмоқда. “Оқ-тепа”га ҳам ташкилотчилик ва ажойиб майдон танлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Кейинги ишларига муваффақиятлар тилайман.
Жамоамизнинг ўйинларини кузатаётган бўлсангиз, кўплаб учрашувларда шундай вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳамма нарсани биттада ўргата олмайман. Улар ҳам футболчи, мен ҳам инсонман. Жамоа кўряпсизлар, чиройли ўйнамоқда, прессинглар қилмоқда. Яна ўргатадиган нарсаларим бор. Секин - аста мен истаган ўйин юзага келади. Аслида 5-6 ойда ўргатадиган нарсани бир ойда ўргатдим. Футболчиларнинг ақли ҳам бор, техникаси кучли. Шу боис, кўрсатмаларни тезда ўзлаштиришмоқда.
Азимжон Аҳмедовни жамоага келганимдан бери марказий ҳимояда ўйнатмоқдаман. Биринчи бор 2013 йил жамоага келганимда ҳам ўшанда Азимжонни марказий ҳимоядаги ўйинини кўргандим, жамоани Суперлигада олиб қолгандик. Ҳозирги вақтда жамоа бошқарувига ўтганимдан сўнг биринчи ўйинданоқ уни мудофаа чизиғига ўтказдим.
Бу кубок мусобақаси. “Оқ-тепа”нинг “Хоразм” ва “Турон” жамоаларига қарши кечган ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Жамоа яхши ўйин ўтказмоқда. Биз бугун прессинг қўллаб, рақибга имконият бермадик. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда