Парижда 2024 йилда ўтадиган ёзги Олимпиада дастурига скейтбординг, қояга кўтарилиш, серфинг ва брейк-данс киритилди. Шу билан бирга, спортчилар сонини 10,5 минггача қисқартиришга қарор қилинган.
Халқаро Олимпия қўмитаси бундай қарорни 7 декабрдаги йиғилишида қабул қилди. 2024 йилги Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар квотасини 10,5 минггача қисқартиришга қарор қилинди.
Квоталар энг кўп оғир атлетикада қисқартирилган. ХОҚнинг бу қарори унинг Халқаро оғир атлетика федерацияси борасидаги жиддий хавотири ва ушбу спорт туридаги допинглар билан боғланган.
“Оғир атлетиканинг 2024 йилги Олимпиадада бўлиши масаласи ХОҚ томонидан мунтазам қайта кўриб чиқилмоқда”, дейилган хабарда.
Шунингдек, ХОҚда Халқаро ҳаваскорлик бокси ассоциацияси тан олиниши тўхтатилгани сабабли боксчилар квотаси ҳам жиддий қисқартирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда