Отабек Умаров.
Тарихда илк бор Ўзбекистон томони Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига ўз номзодини илгари сурмоқда.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида 16 декабрь куни Ўмоннинг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш, ушбу тадбирда бўлиб ўтадиган ООК раҳбарияти таркибига, хусусан, ташкилот вице-президентлигига Ўзбекистон томонидан таклиф этиладиган номзодни кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда спорт ва ташкилотчилик бўйича катта салоҳиятга эга бўлган Отабек Умаров номзоди Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига илгари сурилди.
«Маълумки, Отабек Муҳаммадалиевич Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда мамлакат ММА ассоциациясидаги фаолияти орқали юртимизда ушбу спорт турларининг ривожини янги босқичга чиқара олди.
Тадбир давомида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори ҳам сайлаб олинди. Ушбу масъулиятли лавозимга МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов бир овоздан маъқул кўрилди», дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда