Тошкентнинг "Локомотив" клубига иккинчи даврада келган ва жамоанинг натижаларини ижобий томонга ўзгаришида катта ҳисса қўшган Тимур Кападзе эндиликда бор эътиборини Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қаратади.
Савол эндиликда жамоани ким бошқаради? Қайси мутахассис "Локомотив"ни айни пайтдаги ҳолатига ва сиёсатига мос? Мен бу борада ўзимнинг таклифимни беришни лозим топдим. фикримча, ҳозирда жамоага энг яхши вариант ўзбекистонлик собиқ футболчи Максим Шацкихдир. Гарчи бугунги кунда у "Ротор"да фаолият олиб бораётган бўлсада агарда таклиф билан чиқилса албатта келиши мумкин. Бунга унинг ўзи ҳам қарши бўлмайди деб ўйлайман. Нима учун айнан Шацких? Қуйида шу хусусида сўз боради.
1. Европа ҳавосини олган мураббий ва халқаро тажрибага эга
Барчангизга маълумки "Макс" проффессионал футболчилик фаолиятини хорижда бошлаган, шу муҳит остида тарбияланган, таниқли ва кучли мутахассислар қўл остида тўп тепган. Турли халқаро учрашувларда иштирок этган. Унинг қарашлари ҳам ўзимизнинг маҳаллий мураббийларникидан фарқ қилиши табиий. Шацкихнинг айниқса Валерий Лобановскийдан ўрганган нарсалари унга мураббийлик фаолиятида фойда бериши шубҳасиз.
Иккинчидан "Локомотив" клуби ҳозирда эшитишимизга қараганда хорижлик мутахассисни жамоага жалб қилиш борасида ўйламоқда. Шундай экан Максим Шацких варианти хорижлик мураббий тамойилига тўлиқ мос келади. Бошқа томондан эса унинг ўзбек футболига мослашиши, кўникиб олишига ҳеч қанча вақт кетмайди.
2. "Локомотив"нинг мухлислари кўпаяди
Максим Шацкихнинг миллий терма жамоамиз либосидаги ўйинларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ҳамон завқ билан эслашлари аниқ. Чунки у миллат қаҳрамони, кимлар учундир ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчи, яна кимлар учундир эса афсона. Агарда бу амалга ошадиган бўлса ишқибозлар ўзининг севимли футболчисини эндиликда мураббий сифатида қўришлари қизиқ бўларди.
Ишонинг "Макс"нинг келиши "Локомотив" иштирокидаги учрашувларда мухлисларнинг ўз-ўзидан кўпайишига олиб келади. Стадионларга ажойиб футбол муҳити қайтади. Ҳамма ҳам "Локо"га мухлислик қилмаслиги мумкин, лекин Шацких учун стадионга келишларини тахмин қилиш қийин эмас. Умумий қилиб айтганда "Макс" ўзи билан бирга мухлисларини ҳам стадионга қайтаришини таъминлайди.
3. Ўзбек футболи учун бегона эмас
Дейлик, "Локомотив" Шацкихдан ташқари бошқа бир мутахассисни таклиф қилди ва бош мураббийликка тайинлади. У инсоннинг юқорида зикр етилганидек ўзбек футболига, менталитетга, футболчиларга ва шароитга мослашиши маълум бир фурсатни талаб қилади. Боиси ҳали келаётган хорижлик мураббий футболимизни тўлиқ билмайди ва ўрганиб олиш учун вақт сарфлайди, бундан эса ҳар икки томон ҳам ютқазади. Максим билан эса бу жараён кўпга бормаслигига ишонамиз.
Чунончи, ўзбек футболини яхши билади, барча нарсалардан хабардор, ўзбекистонлик футболчиларнинг потенциали ва нималарга қодирлиги ҳақида тасаввурга эга. Футболимизга кеча ёки бугун келиб қолмаган. Етарлича маълумот базаси шаклланган. Қолаверса у билан ишлаш футболчилар учун қизиқ кечади ва ўзига хос тажриба мактабини ўтайди.
4. Рус тилини билади ва ўзаро мулоқотда муаммо бўлмайди
Футболчи ва мураббийнинг ўртасидаги энг муҳим омил бу ўзаро тушунишдир. Бунда эса тилнинг аҳамияти катта. Кўпинча натижалар ҳам шунга боғлиқ бўлиб қолади. Айрим паллаларда ўйинчи мураббийини яхши тушуна олмаслиги натижасида турли зиддиятлар келиб чиқади. "Макс"да эса тил борасида муаммо бўлмаслиги аён. У кўрсатмаларни рус тили орқали бемалол эркин тарзда футболчиларга етказиб бера олади.
5. "Локомотив"нинг ҳозирги ёшлар билан ишлаш сиёсатига тўлиқ мос келади
"Локомотив" жорий мавсумдан эътиборан сиёсатини ўзгартирди ва ўз футбол мактабидан етишиб чиққан ёшларга урғу бера бошлади. Биринчи даврада Андрей Фёдоров ёш футболчилар билан натижа кўрсатишда қийналди ва истеъфога чиқарилди. Иккинчи даврада эса Темур Кападзе қўл остидаги бор футболчилар билан ҳам нимадир қила олиш мумкинлигини исботлади. Максим Шацких ҳам худди Кападзе сингари мураббийлик карьерасини "Динмо Киев"нинг ёшлар жамоасидан бошлади. Унда ёш иқтидорлар билан ишлаш кўникмаси мавжудлиги "Локомотив"нинг ёшлари билан ишлашда муаммога дуч келмаслигини билдиради.
Албатта бу менинг шунчаки таклифим ва мулоҳазаларим. Халқимизда "Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ", - деб бежиз айтилмаган. Пайтида футболчи сифатида майдонда борини берган ва ҳозирда бошқа хориж клубларда ишлаётган ўзимизнинг собиқ футболчиларимиздан унумли фойдаланиш пайти келди. Фикримча улар сўнгги йилларда клубларимизда фаолият олиб борган чет эллик мураббийлардан кўра футболимизга нимадир бера олишади.
Абдулазиз Искандаров
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда