22:00 / 14.12.2020
6 965

"Женоа" бош мураббийи "Ювентус"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

"Женоа" бош мураббийи "Ювентус"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
"Женоа" устози Роландо Маран Италия чемпионати 11-турида "Ювентус"га (1:3) қарши ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Ювентус" чемпион жамоа, улар бизни кўпроқ югуриб, куч сарфлашга мажбур қилишди ва якунда чарчоқ ўз сўзини айтди. Йигитлар қўлидан келганича ҳаракат қилишди, уларга ёрдам бера олишим мумкин эди.

Ҳозир биз қийин даврни бошдан ўтказмоқдамиз. Оддий вазиятларда тўғри қарор чиқаришга қийналяпмиз. Масалан, кечаги ўйинда қарши ҳужумлардан фойдалана олмадик.

Биз тўғри йўлдамиз, аммо жамоага бўлган ишонч натижалар орқали келади. Тақвим биз учун қулай эмас, олдинда чемпионатда мағлуб бўлмаган жамоа (Милан) кутиб турибди. Агар хатоларимиздан тўғри хулоса чиқара олсак, унда вазиятдан чиқа оламиз", - дейди Маран.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Женоа" бош мураббийи "Ювентус"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?