
Италия А Сериясининг 12-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женао” ўз майдонида чемпионат пешқадами ҳисобланган “Милан”ни қабул қилди.
Генуядаги ўйин шиддатли ва голларга бой кечди ва 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. “Женао”нинг ҳар иккала голларини ҳам Маттиа Дестро (47', 60') киритди. “Милан” сафида Давиде Калабрия (52') ва Пьер Калулу (83') гол урди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ушбу беллашувни асосий таркибда бошлади ва 85 дақиқа ҳаракат қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар