
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе лавозимини тарк этган кўринади. Фан клуб аъзоси Жавоҳир Ш. инстаграмдаги сафиҳаси орқали хабар берди.
У грузиялик мутахассисга клубдаги фаолияти ва совринлар учун миннатдорлик билдириб, уни соғинишларини ёзиб қолдирган. Арвеладзенинг "шерлар" билан тузган шартномаси шу йилнинг охирига қадар тузилганди.

Шота Арвеладзе 2017 йилнинг ёзидан бери "Пахтакор"ни бошқариб келаётганди. Унинг қўли остида пойтахтликлар ўтган йили илк бор юртимизда треблга эга чиққан клубга айланди. Бу мавсум Ўзбекистон кубоги ва чемпионлигига эришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар