941
Жасур Жалолиддиновнинг агенти: «Бунёдкор» собиқ директори Жасурни қўйиб юборишни истамаганди

Фото: Twitter
Москванинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус мижозининг трансфери билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди. Аввалроқ «Локомотив» агентларга футболчи учун сарфланган пулдан 6,5 баробар кўпроқ тўлагани маълум бўлганди.
- "Бу ҳақда қўнғироқ товушини эшитиб, бироқ у қаердан келаётганини билмайдиган одамлар ёзмоқда. Трансфер нархининг ўзи йўқ эди. Ҳа, агентга тўланадиган пуллар бор ва тамом. Барча можаро Ўзбекистонда бошланди, бизнинг (Россия назарда тутилмоқда — изоҳ «Дарё») ОАВ эса уларни эълон қилди.
Буларнинг барчаси «Бунёдкор» собиқ бош директори Жасурни қўйиб юборишни истамагани сабаб юзага келди: унда «Бешиктош» ва қатор бошқа клублардан таклифлар бўлган.
Жасурнинг шартномасида маълум миқдордаги товон пули тўланганда унинг кетишига рухсат берадиган банд бор эди ва у кетишга қарор қилди. Бизникиларга эса шов-шув керак. Келишув бор эди, товон пули тўланди, ҳаммаси шаффоф ва тоза кечди. Ҳеч қандай саволга ўрин йўқ", - деди футбол агенти Юрий Белоус.
Жалолиддинов июль ойида «Локомотив» футболчисига айланди. Бироқ москваликлар ярим ҳимоячини Россия Премьер Лигаси рўйхатидан чиқариб юборди ва Жасур «Тамбов»га ижарага берилди. Бироқ 18 ёшли ўйинчи «Тамбов» сафида ҳам бирорта ўйин ўтказмади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Жасур Жалолиддиновнинг трансфер тафсилотлари маълум қилинди

«Локомотив» Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан ўтказди

«Бунёдкор» Жалолиддинов трансфери учун 350 минг еврони тўлиқ олган

Жалолиддинов трансфери машмашаси Россияда ҳам акс садо бермоқда. Агент бор гапни айтди!

«Бунёдкор» ФК раҳбари Европадан таклифлар, Ғиёсовнинг Кореядан қайтиши ва кимда коронавирус аниқлангани ҳақида

Россия клуби Жасур Жалолиддиновни 900 минг еврога сотиб олмоқчи