Польшанинг "Легия" клуби билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган Жасур Яхшибоев янги клубга кўчиб ўтгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Беларусда ҳужумда тўп тепдим. Менга айнан ушбу амплуада ўйнаш ёқади. "Пахтакор"да ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнар эдим, қолаверса, ўйин амалиёти кам эди. Шу боис, Тошкентда кам гол киритганман. YouTube орқали "Легия"нинг қандай клуб эканлигини кўрдим. Бундан олдин жамоа ЕЧЛда ўйнаши ҳақида билар эдим", - деди Яхшибоев.
Маълумот учун, "Легия" клуби 1916 йил март ойида ташкил этилган. Уй ўйинларини 31800 томошабинга мўлжалланган "Войска Польского" стадионида ўтказиб келади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Чеслав Михневич бошқариб бормоқда.
"Легия" 14 марта мамлакат чемпиони бўлган, 19 марта мамлакат кубогини қўлга киритган ва 4 бор Польша Суперкубогида ғолиб бўлган.
Ўтган мавсум Польша чемпиони бўлган клуб айни пайтда миллий чемпионатда 16та турдан сўнг 32 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Погонь" клубида 34 очко мавжуд. Бугунги кунда "Легия" сафида Артур Боруц, Томаш Пекхарт, Бартош Капустка каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...