15:00 / 14.02.2021
1 631

Миразизбек Мирзаҳалилов: "Болгариядан олтин медаль билан қайтмоқчиман"

Миразизбек Мирзаҳалилов: "Болгариядан олтин медаль билан қайтмоқчиман"
Айни пайтда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари навбатдаги йиғинни олиб бормоқдалар. Биз ушбу йиғин ҳақида терма жамоамиз аъзоси, жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалиловнинг фикрлари ва олдиндаги режалар билан қизиқдик.

"5 февралдан буён Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" ўқув базасида йиғин олиб бормоқдамиз. Бу сафарги йиғинимиз 19 февралга қадар давом этади. Айни пайтда асосий эътиборни умумий жисмоний тайёргарликни кучайтиришга қаратганмиз.

Йиғиндан сўнг Болгарияда ўтказиладиган анъанавий "Странжа" халқаро мусобақасига йўл оламиз. Ушбу турнир Токио Олимпиадаси учун тайёргарликда муҳим аҳамиятга эга. Бу карантиндан кейинги илк халқаро мусобақа бўлади ва мен ушбу турнирдан олтин медаль билан қайтмоқчиман.

Насиб қилса, Токио Олимпиадасига муносиб тайёргарлик кўриб, Япониядан Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтиб келамиз
", - деди Миразизбек Мирзаҳалилов.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миразизбек Мирзаҳалилов: "Болгариядан олтин медаль билан қайтмоқчиман"