2 891
Маҳмуд Муродов: «Агар Конор Макгрегорга қарши жанг таклиф қилинса, вазн тоифамни ўзгартиришга тайёрман»
Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images
Ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилувчи ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6) вазн тоифаси ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.
- Ҳабиб Нурмагомедов менга маслаҳат берган ва -77 кг (ярим ўрта) дивизионда осонроқ бўлишини айтганди. -84 кг (ўрта вазн) дивизионда ўзимни жуда қулай ҳис қиламан. Спаррингда ярим оғир, ўрта ва ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари билан беллашаман ҳамда уларнинг ҳеч бирига ютқазмайман.
Агар керак бўлиб қолса, масалан, яхши рақиб чиқиб қолса, озишга тайёрман. Баъзида Флойд Мейвезер менга ярим ўрта вазнга ўтишим кераклигини ва у ерда Конор Макгрегорга қарши жанг ташкил қилиб беришини айтади. Агар менга Конорга қарши жанг қилиш таклиф қилинса, у ҳолда вазн ташлайман. Бир тарафдан мен таомлар шинавандасиман, вазн қилиш учун ўзимни қийнашнинг нима керак бор, - дейди Маҳмуд Муродов.
Муродов шу вақтга қадар UFC’да учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. Сўнгги бор у UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилган ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Шунингдек, Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...