1 545
Вадим Абрамов: "Футзалчилар билан шоу бўлмайди, олдинги мағлубият учун реванш олмоқчимиз"
24 февраль, чоршанба куни футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказишади. Ушбу учрашув ўзбек футболи ва спорти ривожига катта ҳисса қўшган инсон Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилади. Ана шу ўйин олдидан катта футболчиларимиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан ўртоқлашдик.
"Биз бу учрашувда шоу уюштирмаслигимиз аниқ. Яъни, олдиндан келишилган ҳисоб учун ўйналмайди. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Жанг бўлади. Ёдингизда бўлса, Мираброр Зуфарович ҳаёт пайтларида ҳам футзал терма жамоамизга қарши ўйнаганмиз. Ўшанда 5:8 ҳисобида имкониятни бой берганмиз, шу сабаб бу сафар реванш олишни хоҳлаймиз. Бу беллашувда ҳеч қандай келишиб олинган ҳисобга ўйнаш ёки шоу учун тўп тепиш бўлмайди. Спортчилар ҳам нимага қодирлигини кўрсатишни хоҳлайди.
Тўп кичикроқлиги ва қоидалар бошқачароқ эканлиги биз учун одатий эмас. Лекин, қолган жиҳатларда жуда катта фарқ йўқ. Футболни улардан яхшироқ ўйнай олишимизни исботлаш учун ҳаракат қиламиз.
Учрашувда жамоаси Тошкентда бўлган терма жамоага номзод футболчилар иштирок этишади. Биз 15 нафар ўйинчини фақат ўша куни кечга қўйиб юборишларини клубларидан сўрадик. Менимча, бу борада муаммо бўлмайди", - деди Абрамов.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувга кириш бепул. Баҳс пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва 18:00да старт олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди