Исломбек Исмоилов
Суперлига 2-тури доирасида якшанба куни Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Турон» (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида ўзбек футболидаги ҳакамларнинг қинғирликлари ҳақида асабий руҳда гапирган Яйпан клуби бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва клуб президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев душанба куни Ўзбекистон футбол ассоциациясига чақирилди.
Ташкилотнинг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан бош мураббийнинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида учрашув ҳакамлари шаъни ва ўзбек футболидаги қинғирликлар ҳақидаги гаплари юзасидан тушунтириш сўралган. Шунингдек, «Турон» президенти ҳам ўйиндан кейин билдирган фикри юзасидан тушунтириш берган. ЎФАда ушбу воқеалар бўйича ўтказилган йиғилишдан кейин Kun.uz ва Tribuna.uz сайти мухбирлари «Турон» клуби президенти ҳамда бош мураббийи билан суҳбатлашди.
Абдуваҳоб Аҳмадалиев: «Ҳакам ўз айбини тан олди. Икки вазиятда ҳам «Сўғдиёна» фойдасига қарор чиқарганини ўз қўли билан ёзиб берибди»
ЎФАдаги йиғилишдан кейин дастлаб «Турон» клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев ўз фикрларини билдирди.
Абдуваҳоб Аҳмадалиев
«Тартиб-интизом қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳакамнинг иши ва бош мураббийимиз Исломбек Исмоиловнинг матбуот анжуманидаги гаплари кўриб чиқилди. Ҳакам ўз айбини тан олди. Бу борада Серазитдинов ёзма хат берибди. Ҳақиқатдан ҳам, иккита вазиятда «Сўғдиёна» фойдасига қарор чиқарганини ўз қўли билан ёзиб берибди. Яъни бизга берилмаган пенальти ва бизни дарвозамиз томон белгилаган пенальти бўйича айбини тан олган.
Бош мураббийимиз бўйича эса, у айтган гаплар тўғри, аммо ҳақоратомуз сўзлари нотўғри чиққан. Шу томондан улар кўриб чиқишмоқда. Буларга ҳаммасини тушунтирдик, мураббий қандай аҳволда гапирганини. Ўйламанки, қўмита барчасини инобатга олиб, адолатли қарор чиқаради.
Мени гапларимга келсак, у ерда фақат ўйиндаги вазиятлар ҳақида гапиргандим. Ҳар ҳолда ҳалол футбол учун қатор ишлар қилингани, ҳакамлар билан ишлар олиб борилгани, деклорацияга қўл қўйилганидан кейин ҳам шундай ишлар бўлаётгани ачинарли. Битта ишни бўлди қилмагин, керак эмас дегандан кейин тўхтатиш керак. Билишимча, ҳакамларга барча пуллари вақтида берилади. Ёки ҳакамлар айтишлари керак, бизга пул етмаяпти, пулимиз кам, деб таклифини айтиши лозим», - дейди Абдуваҳоб Аҳмадалиев.
Исломбек Исмоилов: «Қўмитага ҳали ҳам ўша фикрда эканлигимни айтдим»
Клуб президентидан кейин ЎФАдаги йиғилишдан чиққан бош мураббий Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.
«Ўша ўйинни ҳамма кўрди. Учрашувда жуда қўпол хатолар бўлганди. Қўмитада ҳакамнинг хатолари кўриб чиқилди, экспертлар ўз фикрларини баён этишди. Ҳақиқатдан ҳам ҳакам ўйин натижасига таъсир қилувчи хатоларга йўл қўйгани айтилди.
Ўзимга келадиган бўлсак, қўмитани фикри бўйича ўйиндан кейин эмоционал руҳда гапирганман. Буни ўзим ҳам уларга тушунтирдим, учрашувдан кейин ҳиссиётлар остида гапирганман, буни қўмита қарор чиқаришда инобатга олса керак. Ҳар ҳолда ўйингача қилинган меҳнатни майдондаги уч киши ўйнаб кулиб йўққа чиқариши – ҳар қандай одамни ҳам издан чиқаради. Бу борада уларга ўз позициямни билдирдим, ҳали ҳам ўша фикрдаман, дедим. Тўғри, ҳақоратли гаплар бўлиши мумкин, лекин кимдир нотўғри ҳаракат қилмаса, ҳеч ким бу даража қуюшқондан чиқмайди. Тез орада қарор чиқаришса керак.
Улар “тўғри фикрларни айтгандирсан, лекин фикрингни етказишда агрессивликка эътибор қаратгансан”, дейишди. Жамоада ҳам мағлубиятдан кейин тушкун кайфият бўлади. Шунга қарамай, футболчиларни ҳозирги ҳолатдан чиқариш учун ҳаракат қиламиз», - дейди «Турон» бош мураббийи Исломбек Исмоилов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Tribuna.uz’га маълум бўлишича, ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Турон» клуби бош мураббийи масаласида тез орада жазо чораларини расман эълон қилади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди