Терма жамоадан чақирув олган футболчилар рўйхати ва мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди

Хабарингиз бор, 22-30 март оралиғидаги ФИФA кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Гана ва Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Терма жамоага чақирилган бир неча нафар футболчи Суперлига баҳсларида ўз клуби сафида жароҳат олганлиги сабабли, мазкур ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.
Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Aлижонов, Лутфулла Тўраев, Сардор Собирхўжаев, Aброрбек Исмоилов, Темурхўжа Aбдухолиқов ўрнига мураббийлар штаби миллий жамоамиз сафига Искандар Шайқулов ("Сўғдиёна"), Aнзур Исмоилов ("Пахтакор") ва Жавохир Қахрамоновни ("Сўғдиёна") жалб этди.
Шунингдек, МТЖ мураббийлар штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Aнвар Ғофуров ёрдамчи мураббий сифатида Вадим Aбрамовга кўмаклашиб борадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, эртага терма жамоамиз "Пахтакор" стадионида тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Терма жамоага чақирилган бир неча нафар футболчи Суперлига баҳсларида ўз клуби сафида жароҳат олганлиги сабабли, мазкур ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.
Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Aлижонов, Лутфулла Тўраев, Сардор Собирхўжаев, Aброрбек Исмоилов, Темурхўжа Aбдухолиқов ўрнига мураббийлар штаби миллий жамоамиз сафига Искандар Шайқулов ("Сўғдиёна"), Aнзур Исмоилов ("Пахтакор") ва Жавохир Қахрамоновни ("Сўғдиёна") жалб этди.
Шунингдек, МТЖ мураббийлар штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Aнвар Ғофуров ёрдамчи мураббий сифатида Вадим Aбрамовга кўмаклашиб борадиган бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, эртага терма жамоамиз "Пахтакор" стадионида тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…