11:02 / 05.04.2021
2 544

Рёсуке Иваса: "Озгина жанг қилишга қўйиб беришларини хоҳлаган эдим"

Рёсуке Иваса: "Озгина жанг қилишга қўйиб беришларини хоҳлаган эдим"
3 апрель куни пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтган бокс кечаси асосий жангида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев Япония вакили Рёсуке Ивасага қарши жанг олиб бориб, 5-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Иваса жангдан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баъзи фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзбекистонлик боксчилар мусобақада ажойиб иштирок этди.

Ҳаммасидан ҳам ташриф буюрган мухлислар иккала томонни ҳам бирдек ҳурмат қилишганлари шундоққина сезилиб турди. Мени ҳам етарлича олқишлаб мухлислик қилиб туришди. Мағлуб бўлсамда менга нисбатан мухлисларнинг "Respect" (ҳурмат) деган овозлари эшитилиб турди.

Меҳмонда жанг қилаётганимни ҳам хис қилмадим, дея оламан. Бу орқали жуда ҳам илиқ туйғуларни ўзимда сеза олдим ва бу менга катта далда бўлди. Ўзбекистонда жанг ўтказганим яхши бўлди. Ўзбек халқи сизлардан миннатдорман, барчангизга ташаккур айтаман. Катта раҳмат.

Шу билан бирга Япониядан мени қўллаб-қувватлаб турган барчадан, сизлар умид қилган натижани қайд эта олмаганим учун кечирим сўрайман.

Урушдан кейин қаҳрамон кўпаяди, деб ўйларсиз, лекин ростини айтадиган бўлсам яна озгина жанг қилишга қўйиб беришларини хоҳлаган эдим. 5-раундда рақиб мушти тегиб, ўзимни йўқотиб қўйганимни тан оламан албатта...

Нима бўлганда ҳам Муроджон ажойиб жанг қилди. Барчага яна бир бор раҳмат айтаман.

Ҳурмат билан
Иваса Рёсуке

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рёсуке Иваса: "Озгина жанг қилишга қўйиб беришларини хоҳлаган эдим"