Осиё чемпионлар лигаси яқинлашгани сайин коментларда "Гуруҳдан нечта жамоа чиқади?" деган савол кўп бериляпти. Шу боис мазкур саволга жавоб бериб кетамиз. Аввало шуни айтиш керак, бу йилдан Осиё чемпионлар лигасида клублар сони оширилди. Шу пайтгача гуруҳ босқичида 32та жамоа қатнашиб келган бўлса, бу йилдан 40та жамоа иштирок этмоқда.
Бу дегани 40та клуб 4тадан 10та гуруҳга бўлиб чиқилди. Шундай қилиб Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида ҳам 5та гуруҳ юзага келди. ОЧЛ янги регламентига мувофиқ гуруҳ баҳслари якунига етганидан сўнг ҳар бир гуруҳдан биринчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, ҳар икки минтақадан 3тадан энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиблари чиқади.
Яъни, Ғарб минтақасидан 5та биринчи ўрин эгаси ва энг яхши 3та иккинчи ўринни олган жамоа, Шарқ минтақасидан ҳам 5та гуруҳ пешқадами ва 3та энг яхши иккинчи ўрин эгаси - жами 16та жамоа кейинги босқичга йўл олади.
Олдинги 32талик тизимда гуруҳдан 1-2 ўрин эгалари нимчорак финалга йўл оларди. Энди бўлса 5та гуруҳдан 3та иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа чиқяпти. Бу эса кураш янада кескин кечишини англатади.
Эндиликда "Пахтакор" ва АГМК фақат ўз гуруҳидаги ўйинлар билан овора бўлиб қолмайди, балки бошқа гуруҳларни ҳам диққат билан кузатиб боради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди