19:03 / 19.04.2021
2 236

"Пахтакор"нинг БАА жамоаларига қарши ўтказган учрашувлари статистикаси


"Пахтакор" Осиё Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган учрашувни БААнинг "Шаржа" клубига қарши ўтказади. Ушбу баҳс олдидан "шерлар" матбуот хизмати клубнинг ушбу юрт вакиллари билан тўқнашувлари статистикасини тақдим этди:
Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши 19 учрашувда майдонга тушган.

19 беллашувнинг 12тасида "Шерлар" ғалаба қозониб, 4та ўйинда дуранг ва 3 баҳсда рақиблар муваффақияти кузатилган. 31 тўп киритган жамоамиз ўз дарвозасидан 16 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 9 баҳснинг 6тасида жамоамиз зафар қучган, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этилган. Сафардаги 9 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Жамоамиз БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

"Шерлар" ҳозирга қадар БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб", "Жазира", "Наср" ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши учрашувларда майдонга тушган.
"Ал-Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1
"Ал-Ваҳда": 4:0, 1:1
"Ал-Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1
"Банияс": 1:1, 0:2
"Ал-Шабаб": 1:0, 1:2
"Ал-Жазира": 3:1, 3:0
"Ал-Наср": 2:1
"Шабаб Ал-Аҳли": 2:1, 0:0".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор"нинг БАА жамоаларига қарши ўтказган учрашувлари статистикаси