12:59 / 20.04.2021
2 898

УЕФА Еврокубокларнинг янгиланган форматини эълон қилди


УЕФА Еврокубокларга 2024 йилдан бошлаб амалга киритиладиган ўзгаришларни эълон қилди.

Чемпионлар Лигасида ҳозиргидек 32 эмас, 36 та клуб иштирок этади. Янги форматга кўра, гуруҳ босқичи ўрнида битта лига ташкил этилади. Лигада дастлабки 8 ўринни эгаллаган жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Қолганлар эса қўшимча плей-офф орқали сараланади. Барча клублар камида 10 тадан ўйин ўтказади ва шунга яраша даромадлар ошади.
УЕФА Чемпионлар Лигаси очиқ мусобақа бўлиб қолади. Жамоалар аввалгидек миллий чемпионатдаги натижасига қараб унда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Қўшимча ўринлардан бирига УЕФА рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган лиганинг учинчи жамоаси эга чиқади. Яна битта йўлланма эса Чемпионлар йўли саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган миллий чемпионат ғолибларидан бирига насиб этади. Яъни бундай йўлланмалар сони тўрттадан бештага кўпаяди.

Сўнгги иккита йўлланма гуруҳ босқичига чиқа олмаган, бироқ ЕЧЛ, Европа Лигаси ёки Конференциялар Лигаси саралаш босқичида қатнашган, сўнгги беш йилдаги натижалари бўйича УЕФА клублар рейтингида энг юқори ўринда турган иккита жамоага насиб этади.

Худди шу тариқа Европа Лигаси (умумий босқичда камида 8 ўйин) ва Конференциялар Лигаси (умумий босқичда камида 6 та ўйин) формати ҳам ўзгаради. Келажакда юқоридаги икки лига иштирокчилари сони ҳам 36 тага етказилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Еврокубокларнинг янгиланган форматини эълон қилди