
Хабар берганимиздек, Россияда бўлиб ўтаётган "Губернатор кубоги"да ўзбекистонлик боксчилар асосий таркиб билан иштирок этмоқда. Аввалроқ Нодиржон Мирзаҳмедов ва Абдумалик Ҳалаков ўз жангларини муваффақиятли якунлашган эди.
Шунингдек, -69 кг вазнда Бобоусмон Ботуров Беларусь вакилли Александр Родионовни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
-81 кг вазнда Дилшод Рўзметов ҳам хиндистонлик Сумит Сангван устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов бошқа бир беларуслик боксчи Владислав Смягликовга 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани якунлади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар