17:23 / 21.04.2021
2 949

Туркия Туркийлар Суперлигасини ташкил қилмоқчи. Унда Ўзбекистондан ҳам жамоалар қатнашадими?


Лойиҳа бундан олдин яратилган Европа Суперлигаси ёки баскетболдаги Евролига каби бўлиши керак, аммо фақат туркий мамлакат жамоаларидан.

Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Гюркан Теоман "Ajansspor"га берган интервьюсида маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, 14 апрель куни Туркия қўмитаси аъзолари (Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон) футбол федерациялари ўртасидаги шартнома имзоланди, унга кўра, махсус учрашувлар, ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақалар ўтказилади, шунингдек инфраструктурани ҳам ривожлантиришга ёрдам берилади ва ҳоказо.

"Турон Кубоги" деб номланадиган мусобақани олдинроқ ўтказиш режалаштирилган эди, аммо пандемияси сабаб уни тўхтатиб туришган тўғри келди", - дейди Теоман. Унинг сўзларига кўра, лойиҳанинг босқичма-босқич расмийлаштириш режалаштирилган ва бунинг учун зарур бўлган барча нарсалар амалга оширилади. Бу борада ФИФА ва УЕФА билан боғлиқ муаммолар бўлмаслиги керак.

Мусобақага мустақил туркий давлатлардан жамоалар, шунингдек Қозоннинг "Рубин", Эроннинг Озарбайжон провициясидан "Трактор" ва Шимолий Кипр жамоалари таклиф этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Туркия Туркийлар Суперлигасини ташкил қилмоқчи. Унда Ўзбекистондан ҳам жамоалар қатнашадими?