“Зенит” тўпурари Сардор Азмун ёзги трансферлар вақтида Италия чемпионатига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Аслида эронлик футболчи анчадан бери Европанинг кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган жамоалардан таклиф олаётган эди.
Италиялик журналист Жанлуижи Лонгарининг маълум қилишича, 26 ёшли футболчига “Рома” ва “Аталанта” харидор бўлмоқда.
Сардор Азмуннинг бугунги кундаги трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил қилмоқда ва бу “Зенит” раҳбариятини қониқтириши мумкин.
Маълумки, Сардор Азмунни Россиядаги халқаро турнирда “Пахтакор”нинг собиқ футболчиси Марат Кабаев кашф қилган ва эронлик футболчини ўзи ишлаётган “Рубин”га жойлаштирган.
Айни пайтда “Зенит” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Сардор Азмун жорий мавсумда Россия премьер-лигасида 22 та учрашувда 16 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди