Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида "Пахтакор" "Шаржа"га қарши саф тортади. Ушбу қарама-қаршилик олдидан шаржаликлар бош мураббийи Абдулазиз Ал Анбари қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва олдимиздаги рақибга футболчиларимнинг бор эътибори қаратилган. Биз тез ритмда ўйновчи бундай рақибга қарши концентрацияни йўқомаслигимиз шарт. Бу яхши ўйнашга мажбур бўлган ўйинларимиздан бири.
"Пахтакор" тўп назоратини хуш кўрувчи кучли жамоа. Биз ҳам ҳимоявий футболни яхши ўйнаймиз, бироқ тўпни жуда кўп маротаба йўқотиб қўйяпмиз. Биз олдиндаги ўйинга жиддий эътибор қаратишга ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки, битта рақибга қарши 3 кун ичида икки маротаба бир хил услубда ўйнаб бўлмайди. Натижанинг яхши бўлганига қарамай, ўйинимизда муаммолар мавжуд эди.
Тўпни ўз назоратимизда ушлаб тура олмаяпмиз. Рақибга майдоннинг катта қисмини бой бермоқдамиз. Бу бироз бошқача ўйин бўлади, аммо бу ҳақида қайғурмайман. Нега ҳимояга ётиб олишимиз керак? Игор Коронадонинг қайтиши жуда ажойиб янгилик, аммо биз ўтган галги ўйинда бўлгани каби жамоавий руҳни кўрсата олишимиз керак", - деди Ал Анбари. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди