2 853
Иброҳим Ҳалил Йўлдошев: Европага кетмоқчи эканлиги, орзулари ва Хюистранинг Арвеладзедан фарқи ҳақида
Sports.uz ўзбек футболидаги энг иқтидорли ёш футболчилардан бири - Иброҳим Ҳалил Йўлдошев билан суҳбат уюштирди.
- «Бунёдкор» сизни кашф этди, лекин «Пахтакор» сизни қайтариб олди. «Қалдирғочлар»ни ташлаб кетиш қийин бўлмадими?
- Қийин бўлмади, аммо менга берилган имконият учун Вадим Карленовичдан миннатдорман. Жамоага келишим билан икки кундан сўнг асосий таркибда майдонга ташлаганди.
- «Пахтакор» сафида «Насаф»га қарши ўйинда сизни захирадан майдонга тушишингиз воқеаларни ўзгартириб юборди. Айтингчи, натижага таъсир кўрсатаман деб ўйлаганмидингиз?
- Очиғи, кутмаган эдим. Боз устига, захирадан тушиб ўйинни ўзгартириш ҳақида ўйлаган бўлсам ҳам, лекин ғалаба қозониш ҳақида ўйламагандим. Яратганни иродаси бўлди.
- Асл позициянгиз ҳимоячи ёки ҳужумчи?
- Мен ҳимоячи эмасман. Ҳужумда тўп суриш кўпроқ ёқади. Шундай бўлсада, мураббийлар кўрсатмасидан келиб чиқиб орқа чизиқда тўп суришим мумкин.
- Сиз Шота Арвеладзе билан биргаликда ишлагансиз. Энди Питер Хюистра қўл остида фаолият олиб боряпсиз. Уларнинг ўйин услуби бир хилми?
- Ташқаридан бир хилдек кўриниши мумкин, аммо ўйин қуришда фарқ катта. Футболчи сифатида айтишим мумкин, улар талаб қиладиган нарсалар бир-бирини қайтармайди. Хюистрани ўз стратегияси бор деб ҳисоблайман.
- Клуб билан МТЖ шарафини ҳимоя қилишнинг қандай фарқи бор?
- Фарқи катта. Клуб ўз йўлига. Терма жамоа либосида сиз ватан шаънини ҳимоя қилишингиз керак. Клубдаги ютуқ жамоаники. Агар, терма жамоада ғалаба қозонсангиз, бутун халқ хурсанд бўлади. Мағлубиятлар ҳам шундай. МТЖдаги омадсизликни ҳамма юрагига яқин олади. Масъулият катта.
-Бизда «иқтидорли болалар қишлоқларда қолиб кетяпти»,- деган атама бор. Хўш, иқтидорли болалар ўзи истаса сизга ўхшаб «ёриб чиқиши» мумкинми? Ёки бунга омад керакми?
- Ҳозир Тошкентдаги катта жамоаларнинг барчасида вилоятдан келган ёш футболчилар шуғулланмоқда. Ўйлашимча, иқтидорли бўлсангиз кифоя. Омад шарт эмас. Барчасини енгиб ўтиш учун меҳнат қилиш керак. Ўз устида тинимсиз ишлаган футболчилар бир кун юзага чиқади.
- Сиз ҳам Хожимат Эркинов сингари Элдор Шомуродовнинг агенти билан шартнома имзолаганингиз ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу қанчалар ҳақиқатга яқин?
- Келинг, шу сир бўлиб қолсин. Ҳозирдан бирор нарса демоқчи эмасман. Вақти келганида мухлислар, албатта, билиб олишади.
- Келажакдаги режалар қандай? Хорижга йўл олиш режангизда борми?
- Албатта, бор. Насиб қилса, чет клубларда тўп суриб маҳоратимни янада оширмоқчиман. Имкон борича Ўзбекистонда қолмасликка ҳаракат қиламан. Асосий мақсадим ҳам шу. Ўсишни истаган футболчи, албатта, легионер бўлиши керак. Ана шунда, янги даражага кўтарилиш мумкин.
Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Андижонда Тез тиббий ёрдам маркази директор ўринбосари ўз ишига тикланди
Октябр ойида айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади
Исроил мудофаа вазири: ‘Ҳизбуллоҳ’ аллақачон мағлуб бўлган
15 ноябр куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот