10:48 / 25.05.2021
16 421

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шота Арвеладзега қўнғироқ қилган...


Куни кеча “Пахтакор” клуби бошқаруви Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилди. Бу хусусида сайтимиз орқали хабар бергандик. Энди эса жамоа мухлислари янада яхши ўзгаришларга умид қиляптилар.

Охирги пайтларда “Пахтакор”нинг собиқ устози Шота Арвеладзенинг клубга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар қулоққа чалинаётганди. Бизга маълум бўлишича, бундай хабарларда жон бор эди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Арвеладзени “Пахтакор”га қайтариш учун шахсан ўзи унга қўнғироқ қилган ва бу масала бўйича улар ўзаро гаплашишган. Бу ҳақида “Пахтакор” клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов sports.uz'га маълум қилган. Лекин Шота Юстинович собиқ жамоасига қайтиш таклифини маълум сабабларга кўра қабул қилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳонгир Ортиқхўжаев Шота Арвеладзега қўнғироқ қилган...