Ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди. У фаолиятини қаерда давом эттиради? Ўзбекистондами ёки яна хорижга кетадими? Шу каби саволлар билан Абдихолиқовга мурожаат қилдик.
- Бобир, сизда қандай янгиликлар бор? Фаолиятингизни қайси клубда давом эттиришингиз аниқ бўлдими?
- Айни пайтда Ўзбекистонда хордиқ чиқараяпман ва янги таклифларни кўриб чиқаяпман. Очиғини айтаман сўнгги кунларда менга кўплаб таклифлар бўлди. Ўзбек клубларидан АГМК, "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Турон" клублари вакиллари мен билан боғланишди. Айниқса "Турон" клубининг таклифи жуда жиддий бўлди. Клуб раҳбарияти мени жамоада кўришни жуда хоҳлади.
2 615
Бобир Абдихолиқов: "Турон" менга жиддий таклиф билан чиқди, бироқ ҳозирги мақсадим Европада ўйнаш"
Бироқ айни пайтда фаолиятимни Европада давом эттирмоқчиман. Чет элдан бир иккита қизиқарли вариантларим бор. Агар мабодо Ўзбекистонда қолган тақдиримда катта эҳтимол билан "Турон"га ўтардим. Жанубий Корея, Исроил ва Қатардан бўлган таклифларга рад жавобини бердим. Агар пулни ўйлаганимда Корея ёки Қатар клубига ўтган бўлардим. Асосий мақсадим пул эмас, футболчи сифатида ўсиш.
- Агар Ўзбекистонда қолсам "Турон"да ўйнайман дедингиз. Нима учун айнан "Турон"?
- Сабаби "Турон"нинг таклифи ўта жиддий бўлди. Бундан ташқари ҳусусий клуб бўлишига қарамай инфратузилмаси, футболчиларга яратилган шароитлар менга жуда ёқди. Стадиондаги сўнгги ўзгаришлар ҳам мени ҳайрон қолдиргани рост. Умид қиламанки клуб раҳбарияти мени тўғри тушунади. Ҳозирги бош мақсадим фаолиятимни Европада давом эттириш бўлиб қолмоқда.
- Спорт формангизни қандай ушлаб турибсиз?
- Ҳозирча Қаршида, "Насаф" сафида шуғулланиб турибман. Жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун имконият берган Рўзиқул Бердиев катта раҳмат айтмоқчиман.
- "Насаф" яқинда ОФК кубогида иштирок этиб қайтди. Собиқ клубингиз ўйинларини томоша қилдингизми?
- Албатта томоша қилдим. ОФК кубогида "Насаф" ажойиб натижалар қайд этди. Ҳусайин Норчаев, Шоҳмалик Комилов каби ҳужумкор футболчилар етишиб чиқишмоқда, улар клубнинг келажаги деб ўйлайман. "Насаф"га ОФК кубогини қўлга киритишини тилаб қоламан.
Ниғмонхўжа Нозимов суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди