13:27 / 31.05.2021
2 369

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада"


Таиландга қарши ўртоқлик ўйинидаги йирик ғалаба (4:1)дан кейин Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдиришди.
“Хулосаларни ўзаро даврада чиқарамиз. Маъқул келаётган ва келмаётган жиҳатлар бор. Шу устида ишлаяпмиз, ўйин ўтказдик. Рақиб муносиб ҳаракат қилди. Умумий олганда ҳозирча яхши, иссиқ ҳавога кўникмоқдамиз. Яна бир бор қайтараман, ишлаш керак бўлган ҳолатлар мавжуд.

Қаторасига иккинчи ўйинда ҳисобда ортда бориб, вазиятни ўнглай олаётганимиз хурсанд қилади. Аммо яна гол ўтказиб юбораётганимиз хафа қилади, бу мавжуд муаммо. Умуман олганда, ёмон ўйнамадик, тайёргарлик кўриб олдик.

Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада. Бунгача Таиланднинг шу ердаги ўйинларини кузатдик. Маълум хулосалар чиқардик. Бироқ, бунга жиддий эътибор қаратиш керак эмас. Чунки, расмий ўйинларда барчаси бошқача бўлади”, дейди Абрамов.

Абдухолиқов:
- Асосий баҳслардан олдин охирги ўйинимиз эди. Шу рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, хатоларимиз кўп, барибир хатосиз бўлмайди. Улар устида ишлаймиз ва хатоларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Халқимизнинг дуоси, қўллаб-қувватлаши билан ИншАллоҳ ёруғ юз билан қайтиб борамиз деб ўйлайман. Энди бир хил юқори темпда ўйнаш қийинроқ менимча, тўпни йўқотмаган ҳолда ақллироқ ўйнашимиз керак. Қанча кучимизни сақлаб, беҳудага сарфламасак, ўшандагина ижобий натижага эришамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада"