3 005
"Шерлар"нинг ОЧЛдаги иштироки ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида Шота Арвеладзе билан суҳбат
Фото: Sports.uz
Ўзбек футболи мураббийдан "куйди". Энди янги мутахассис излаш ва унинг фаолиятига бир неча йил аралашмаслик лозим. Чунки ўзини ҳурмат қилган мураббий атрофдаги "беминнат ёрдам берувчи"ларни хушламайди. Улардан бири "Пахтакор"даги фаолияти билан ўзбек футболига яхши таниш бўлган Шота Арвеладзе.
Биз грузиялик мутахассисга Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "шерлар"нинг халқаро майдондаги салбий натижалари тўғрисида саволлар бердик. Қуйида Арвеладзе билан уюштирилган интервьюни ўқиш имкониятига эгасиз:
– Ассалому алайкум, Шота Юстинович! Аҳволларингиз яхшими?
– Ва алайкум ассалом. Раҳмат!
– "Пахтакор"дан кетганингизча анча бўлди. Кетиш олдидан таклифлар кўп эди. Нима учун ҳамон бирор клубда иш бошламадиз?
– "Пахтакор"дан кейин дам олишни хоҳладим. Янги клуб масаласига келсак, Европада мавсум энди якунланди. Осиёда ҳам деярли шунақа, айрим мамлакатларни ҳисобга олмасак. Ҳозир таклифлар бор, улар орасидан энг яхшисини танлайман.
– "Пахтакор"да яна нималарни ўзгартирмоқчи эдингиз-у вақт етмай қолди?
– Биз кўп нарсани ижобий томонга ўзгартира олдик. Чемпионат ҳам анча яхшиланди. Бир томондан ҳаммаси яхши лекин ўзгартирилиши керак бўлган ишлар ҳам бор эди. Ҳозир булар ҳақида гапиришни истамайман.
– Суперлигани кузатиб боряпсизми? Бу мавсум қайси жамоаларни чемпионлик учун курашгади деб ўйлайсиз?
– Тўғрисини айтсам, бу мавсумни кузатмаяпман. ОЧЛ баҳсларини қолдирмай кўрдим.
– "Пахтакор" бу мавсум ОЧЛда жуда омадсиз иштирок этди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
– Менимча, "шерлар"га бироз омад етишмади. Сабаби, "Пахтакор" жуда осон гуруҳдан жой олганди.
– Хабарингиз бўлса керак яқинда "Пахтакор"да раҳбарият ўзгарди. Ижтимоий тармоқларда янги раҳбарлар сизни яна "шерлар" сафига чорлагани ҳақида хабарлар чиқди. Бу ростми?
– Йўқ! Менга "Пахтакор"дан ҳеч қандай қўнғироқ бўлмади. Клубда ҳозир профессионал инсонлар ишламоқда.
– Ўзбекистон терма жамоаси бу сафар ҳам мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди. Бу сизни ажаблантирдими?
– Саралашни бу қадар эрта якунлайди деб ўйламагандим. Сабаблар кўп. Ўйлашимча, ҳамма ҳаракат қилиши лозим. "Пахтакор" ёки яна 1-2та клуб кучайгани билан натижага эришиш қийин. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун кўп нарсаларни ўзгартириш керак ва уни тўғри амалга ошириш зарур.
– Агар терма жамоадан таклиф бўлса, Ўзбекистонга қайтасизми?
– Бу қийин савол. Қолаверса, ҳозир терма жамоанинг ўз мураббийи бор. Бу ҳақда гапириш одобдан эмас.
Жалолиддин Қобилжонов суҳбатлашди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди