Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..."

Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..."
Россия термаси сардори Артем Дзюба гуруҳдаги сўнгги учрашувда Дания билан ўйин (1:4) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бундай даражадаги ўйинда бу каби голлар қўйиб юбориш, ўзингизни "ўлдиришингиз" мумкин эмас.

Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Атрофда шундай ажойиб муҳит, бир қарашда барчаси ўхшаяпти, биз эса қалтирашни, типирчилашни, ваҳима қилишни бошлаймиз.

Хўп, гол қўйиб юбордик – бу футбол. Европаликларнинг менталитети бизникидан фарқ қилади – улар бундан завқ олади. Улар ўйинни давом эттиради, курашади. Биз қоқиламиз, йиқиламиз, ўзимиз дарвозамиз олдида вазият юзага келишига сабабчи бўламиз. Балки ўртамиздаги фарқ ҳам шундадир", – деди Дзюба.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар