Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев чемпионат учрашувларининг трансляцияси ҳақида тўхталиб ўтди.
- Футбол учрашувларини трансляция қилаётганларни танқид қилиш мумкин. Аммо саволни бошқачароқ қўйиш таклифини берган бўлардим.
Мен билган камерачилар, режиссёрлар бир неча йиллардан буён фаолият олиб боради. Бир неча йиллардан буён ё ёмғир остида ёки қуёш нурида меҳнат қилади. Лекин уларнинг савия ва маҳоратини ошириш учун қандай ишлар қилинди?
Уларга хорижий телеканаллар ва трансляцияларни ўрганиш, фикр алмашиш имконияти яратилдими? Футбол учрашувларини намойиш қилаётган кўчма телевизион станциялар қачон харид қилинган, бугун биз қайси техника билан ишлаяпмиз ва жаҳон нимани афзал биляпти? Битта учрашувда нечта камерадан ишлашга имконимиз бор?
Яхши ва сифатли трансляция жуда катта маблағ талаб қилади. Бизда КТСлар сони саноқли, каттароқ байрам ёки тадбир ташкил этилса, футбол автоматик равишда учинчи ёки тўртинчи планга тушади ва бу нормал ҳолат. Чунки техникалар сони чегараланган. Ҳозирги шароитда трансляциялар ҳам, VAR ҳам ҳаминқадар тизимда ишлаяпти, биз ҳаммадан ортда қолиб кетмаслик ҳаракатидамиз.
Ҳаммага етиб олиш ёки улардан ўтиш учун камида Қатар сарфлаётган пулларга эга бўлишимиз керак. Кечирасиз-у, биз бунга тайёр эмасмиз. Биз шу даврда тизимли муаммоларимизни биргаликда тан олиб, ҳаваскорлар режимига тушишдан ийманмай, шу йўл орқали тўғри йўналишга ўтиб олишимиз керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш