14:34 / 18.07.2021
1 859

Аллегри “Ювентус”га бошқа юлдузни чақирди

Аллегри “Ювентус”га бошқа юлдузни чақирди

“Ювентус” таркибини шакллантиришга ҳаракат қилаётган Массимилиано Аллегри яқинда ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардига боғланди. Италиялик мутахассис аргентиналик ҳужумчи ўз жамоасида кўрмоқчи эканини айтган.

Мауро Икарди фаолиятининг катта қисмини А Серияда ўтказган. Бир неча мавсум “Интер”да тўп тепган футболчи 2019 йили ПСЖга ижарага берилганди. Кейинчалик парижликлар унинг ўйинидан мамнун бўлиб, трансферини тўлиқ сотиб олди.

28 ёшли Мауро Икардининг трансфери 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ, ПСЖ уни Италия клубларидан бирига трансфер қиладиган бўлса, келишувга кўра, “Интер” ҳисоб рақамига яна 15 миллион евро ўтказиб беришига тўғри келади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Аллегри “Ювентус”га бошқа юлдузни чақирди