Биласиз, “Женоа” таркибида Италия A сериясидаги дебют мавсумини муваффақиятли ўтказган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини “Рома”да давом эттирадиган бўлди.
Италиянинг машҳур нашрларидан бири ҳисобланган «La Gazzetta dello Sport» журналисти берган маълумотларга кўра, “Рома” жамоаси Шомуродовнинг трансферини бугун расман эълон қилади.
Aввал хабар берганимиздек, Элдор Шомуродов шахсий шартнома бўйича Рим клуби вакиллари билан келишувга эришган. Манбаларига кўра, “Рома” мутасаддилари ҳамюртимизга бир мавсум учун 2 миллион евро миқдорида маош тўлайди.
Таққослаш учун, ўтган йили “Женоа” Шомуродовнинг хизматлари учун 1,3 миллион евро тўлагани айтилганди. Ортда қолган мавсумда у 32 ўйинда 8 та гол урган ва 2 та голли узатмани қайд этган.
Маълумот ўрнида, “Женоа” 2020 йили “Ростов”дан 7,5 миллион еврога трансфер қилган футболчисини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан “Рома”га ижарага бермоқда. Римликлар бир мавсум ижара учун 2,5 миллион евро тўлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди