Фото: ЎФА матбуот хизмати
Словениялик мураббий Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Қайд этилишича, бир қанча хорижий ва маҳаллий мураббийлар номзоди синчковлик билан ўрганиб чиқилган. Мураббийлар кенгаши ҳамда мутахассислар таҳлил ва тавсиясига кўра словениялик мураббий Сречко Катанец номзоди маъқул деб топилган.
ЎФА ҳозирга қадар словениялик мураббий билан оғзаки келишувга эришган ва келаётган ҳафта Катанец ўзаро музокараларнинг якуний босқичини ўтказиш учун Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
Катанец ушбу лавозимда Ўзбекистонни 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичига олиб чиқа олмаган Вадим Абрамовнинг ўрнини эгаллайди.
Маълумот учун, Катанец фаолияти мобайнида Словения, БАА, Македония, Ироқ терма жамоалари ва «Олимпиакос» клубини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Ироқ терма жамоаси бўлди, унинг ироқликлар билан ҳамкорликни тўхтатишига маошларининг тўланмагани сабаб бўлди. Катанецнинг мураббий сифатидаги энг яхши натижаси Словения терма жамоасини 2000 йилги Европа чемпионати ва 2000 йилги Жаҳон Чемпионатига олиб чиққани бўлган.
Қайд этиш ўринли, Сречко Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадиган биринчи хорижлик мураббий эмас. Бунгача Убиражара да Силва (Бразилия), Ҳанс-Юрген Геде (Германия), Роберт Ҳафтон (Англия), Валерий Непомняшчий (Россия), Эктор Купер (Аргентина) каби бир қатор хорижлик мутахассислар миллий жамоага устозлик қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин