date
views 2 128

Сречко Катанец ва ЎФА вакиллари Қаршида

Сречко Катанец ва ЎФА вакиллари Қаршида
Бугун Насаф клуби ОФК кубоги доирасида Аҳал жамоасига қарши майдонга тушишидан хабарингиз бор. Ушбу баҳсни бевосита майдондан кузатиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоасига тайинланиши кутилаётган Сречко Катанец Қарши шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Бугун ОФК Кубоги доирасида "Насаф" - "Aҳал" учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувни бевосита ўйингоҳда кўриш учун Сречко Катанец ҳамда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси вакиллари ташриф буюришди.

"Насаф" футбол клуби кўрсатилаётган эътибор учун ЎФA ҳамда ПФЛ вакилларига ўз миннатдорчилигини билдиради
", - дейилади клуб хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сречко Катанец ва ЎФА вакиллари Қаршида
-->