Фото: ЎФА
Словениялик мутахассис Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Катанец билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган. Катанец билан бирга мураббийлар штабида яна беш нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради.
Катанец ушбу лавозимда Ўзбекистонни 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичига олиб чиқа олмаган Вадим Абрамовнинг ўрнини эгаллайди.
Маълумот учун, Катанец фаолияти мобайнида Словения, БАА, Македония, Ироқ терма жамоалари ва «Олимпиакос» клубини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Ироқ терма жамоаси бўлди, унинг ироқликлар билан ҳамкорликни тўхтатишига маошларининг тўланмагани сабаб бўлди. Катанецнинг мураббий сифатидаги энг яхши натижаси Словения терма жамоасини 2000 йилги Европа чемпионати ва 2000 йилги Жаҳон Чемпионатига олиб чиққани бўлган.
Қайд этиш ўринли, Сречко Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадиган биринчи хорижлик мураббий эмас. Бунгача Убиражара да Сильва (Бразилия), Ҳанс-Юрген Гёде (Германия), Роберт Ҳафтон (Англия), Валерий Непомняшчий (Россия), Эктор Купер (Аргентина) каби бир қатор хорижлик мутахассислар миллий жамоага устозлик қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди