Швеция – Ўзбекистон (2:1) халқаро ўртоқлик ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Янне Андерссон ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Айтиш мумкинки, бугун майдонга янги шаклланаётган жамоа тушди. Сабаби футбол жамоавий ўйин ва унда барча нарса бир-бирига боғлиқ бўлиши керак. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам шундай.
Ўзбекистонга қарши баҳсни яхши бошладик ва тезкор гол уришнинг уддасидан чиқдик. Кейин бир оз ҳаракатни камайтирдик. Одатда икки турли дивизионда ўйнайдиган швед клуби ўзаро тўқнаш келса, улар ўртасидаги асосий фарқ тезликда бўлади. Бугун ҳам шундай бўлди. Фарқ тезликда бўлди.
Иккинчи таймда тезликни йўқотдик ва секинлашдик. Кейин ўйинни рақиб назорат қилишга уринди. Рақиб қарши ҳужумга ўтганида бизда жамоа йўқ эди, шунчаки футболчилар бир-бирини ортидан қувишди", – деди Янне Андерссон.
- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Қайси ўйинчи сизда яхши таассурот қолдирди?
- Умуман олганда, Ўзбекистон жуда яхши жамоа экан. Тўп билан яхши ҳаракат қилди. Ўйинчиларга келсак, дарвозамизни ишғол қилган ҳужумчи менда ажойиб таассурот қолдирди. 14 рақамли ўйинчи жуда кучли ҳужумчи экан. Мен Ўзбекистон термаси устидан ғалаба қозонганимиздан мамнунман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди