
Қозон шаҳрида давом этаётган МДҲ ўйинларининг 4-куни ҳам Ўзбекистон учун муваффақиятли бўлди. Ўзбекистон делегацияси ортда қолган кунда ўқ отиш, кураш ва 3×3 баскетбол бўйича 1 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 6 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
Муҳаммад Камолов — ўқ отиш
Кумуш медаль:
Кураш:
-70 кг: Мангуберди Имянов
-75 кг: Ҳусан Абдуҳакимов
-100 кг: Учқун Хурсандов
Мутлақ вазн: Илёс Обиджонов
Бронза медаль:
Кураш:
-65 кг: Абдураҳмон Эгамов
-80 кг: Муҳаммадкарим Каримов
-85 кг: Акмал Ҳакимов
-90 кг: Умид Жалилов
-120 кг: Асад Зокиров
Баскетбол бўйича 3×3 қизлар жамоаси: Фарангиз Жалилова; Анастасия Сой; Рамиля Замалетдинова; Инна Шек.
Ўзбекистон 47та медаль билан (15та олтин, 18та кумуш, 14та бронза) умумжамоа ҳисобида Россиядан кейин 2-ўринни эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар