22:43 / 10.09.2021
3 475

WBА Исроил Мадримов ва Мишель Соро жангини тасдиқлади

WBА Исроил Мадримов ва Мишель Соро жангини тасдиқлади
WBА биринчи ўрта вазн тоифасида биринчи рақамли Мишель Соро ва 2-рақамли Исроил Мадримов ўртасида саралаш баҳсини тайинлади.

Бу жанг ғолиби ушбу вазндаги WBА, WBC ва IBF йўналишлари чемпиони Жермелл Чарло билан жанг учун мажбурий даъвогарга айланади. Бу жангни ташкил этиш ҳуқуқи учун танлов 20 cентябрга белгиланган. Соврин жамғармаси боксчилар ўртасида тенг тақсимланади.

WBА август ойидаёқ Соро ва Мадримов ўртасидаги жанг учун тендер эълон қилган эди, аммо кейин гап Мишель Сорони WBA Gold чемпионлик унвонини рейтингнинг биринчи рақамли боксчиси ва мажбурий даъвогари Исроил Мадримовдан ҳимоя қилиши ҳақида эди. Бироқ, кейин ким ошди савдоси бекор қилинди, чунки WBА бир неча йиллик ваъдалардан сўнг камарлар сонини камайтиришни фаол равишда бошлади.

Мишель Соро, бошқа барча WBA Gold чемпионлари каби, рейтингга қайтди ва унда биринчи ўринга жойлашди, Исроил Мадримов эса ўз-ўзидан иккинчи ўринга тушиб кетди. Ва WBА яна улар ўртасида мажбурий рақиб унвони учун жангга буйруқ берди.

Жермелл Чарло айни пайтда ўрта вазн тоифасида WBА йўналиши бўйича ягона чемпион, аммо IBF'нинг мажбурий даъвогари Баҳрам Муртазалиев уни узоқ кутган, Эриксон Лубин эса WBC чемпионлиги учун мажбурий даъвогар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » WBА Исроил Мадримов ва Мишель Соро жангини тасдиқлади