23:57 / 14.09.2021
2 285

ЕЧЛ. "Янг Бойз" сўнгги сониялардаги гол эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди

ЕЧЛ. "Янг Бойз" сўнгги сониялардаги гол эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди
Европа чемпионлар лигаси 1-тур "F" гуруҳидан ўрин олган "Янг Бойз" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Бруну Фернандешнинг узатмасидан сўнг Криштиану Роналду рақиб посбонининг оёқлари орасидан тўпни дарвоза жойлаб қўйди. 35-дақиқада Ван-Биссака қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлим мезбонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди. Баҳснинг 66-дақиқасида Нгамалё гол уриб, орадаги фарқни йўқ қилди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида Сибачо томонидан киритилган гол "Янг Бойз"га ғалаба келтирди.

"Янг Бойз" – "Манчестер Юнайтед" 2:1
Голлар:
0:1 – 13 Роналду, 1:1 – 66 Нгамале, 90+5 Теозон Себатшо.
"Янг Бойз" – фон Балльмос, Хефти, Лаупер, Камара, Гарсия, Мартинс Перейра, Фасснахт, Сьерро (Сьебатшо, 46), Нгамале, Эбишер, Элиа.
"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Шоу, Погба, Фред, Бруну Фернандеш, ван де Бек (Варан, 46), Санчо (Диогу Далот, 37), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Фасснахт (45), Мартинс Перейра (50), Варан (64).
Четлатиш: Уан-Биссака (35).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. "Янг Бойз" сўнгги сониялардаги гол эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди