
Элдор Шомуродовнинг паслари сабабли икки учрашувда иккита гол урган Стефан Эл-Шаарави жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида илиқ фикр билдирди.
- Устозимиз жамоада ғалаба қозониш учун катта иштиёқ уйғотди. Моуриньо ҳар бир ўйинчи билан кўп мулоқот қилади. Жозе менга ишонч билдиряпти ва мен учун бу мураббий билан ишлаш катта шараф, - деди италиялик футболчи.
Португалиялик мутахассис Римга келиши билан жамоа ўйинида ижобий ўзгаришлар кузатила бошлади. Моуриньо шогирдлари кетма-кет олтита расмий учрашувда зафар қучди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар