12:02 / 19.09.2021
1 980

Жасур Яхшибоевнинг жамоаси ўз сафига янги легионерларни қўшиб олди

Жасур Яхшибоевнинг жамоаси ўз сафига янги легионерларни қўшиб олди
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида биринчи турдаги ғалабадан сўнг, “Шериф” жамоаси ўз сафига янги легионерларни қўшиб олди.

Маълумотларга қараганда, тирасполликлар сафига 25 ёшли ганалик ҳужумчи Босит Абдул Холид ва Нигер терма жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Абдул Момуни Даранкума қўшилган.

“Шериф” матбуот хизмати хабар беришича, ганалик ҳужумчи фаолияти давомида 115 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 29 та тўп киритган ва жамоадошларига бешта голли пас оширган.

Бу ҳужумчи ўз вақтида Африка Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида ўйнаб, катта тажриба тўплаган.

Момуни Даранкума эса клублар миқёсидаги муваффақиятли ўйинлари туфайли Нигер терма жамоасига жалб қилинди ва мамлакатининг бош жамоасида икки марта майдонга тушди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жасур Яхшибоевнинг жамоаси ўз сафига янги легионерларни қўшиб олди