20:47 / 19.09.2021
2 040

Даврон Чориев: "Кейинги босқичда рақибнинг кимлиги эмас, муҳими ишонч"

Даврон Чориев: "Кейинги босқичда рақибнинг кимлиги эмас, муҳими ишонч"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Мисрни мағлуб этиб кейинги босқичга йўлланма олди.
Ушбу учрашувдан сўнг терма жамоамизнинг етакчиларидан бири Даврон Чориев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дастлаб гуруҳ босқичи таасуротлари билан ўртоқлашсангиз. Гватемала билан ўйиндан сўнг терма жамоамиз қийин ҳолатда қолганди. Ишонч пасайди, танқидлар ёғилди. Лекин Россия билан ўйинда кутилганиданда яхши ўйнадинглар. Миср ютиш орқали навбатдаги босқич йўлланмаси қўлга киритилди...
- Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилганди. Бевосита гуруҳ босқичи борасида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи учрашувдан сўнг қийин вазиятга рўбарў келдик. Гватемалани ютишимиз керак эди, деб ўйлайман. Тўғри танқид қилганлар ҳам бўлди. Лекин кўпчилик охиригача ишонч билдириб дуода бўлганлар ҳам бўлди.

- Миср билан баҳсда олдинги ўйинларда ўхшамаган нима ўхшади?
- Миср билан ўйинга келиб ҳаяжонлар анча босилди. Мураббийлар штаби тўғри кўрсатма бера олишди. Шу омиллар бизга катта ёрдам берди.

- Футзал терма жамоамиздан бундан ортиғини кутишимиз мумкинми ёки бу бор имкониятимизми?
- Биз ҳозирда минимум вазифани бажардик. Ғалабаларни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

- Навбатдаги босқичда Аргентина ёки Эрондан бири бизга рақиблик қилади. Қайси терма жамоа билан тўқнаш келишимизни истаяпсиз?
- Рақиб кимлиги эмас, муҳими ўзимизга бўлган ишонч. Икки терма жамоа билан ҳам ўйнаш мумкин, деб биламан. Фурсатдан фойдаланиб футзални ривожига катта ҳисса қўшаётган ЎФА, сайтингизга, мухлисларга, ватандошларимизга, оила аъзоларимга катта раҳмат айтмоқчиман. Жамоадаги ички муҳитнинг яхши эканлигида сизларнинг ўрнингиз беқиёс.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Чориев: "Кейинги босқичда рақибнинг кимлиги эмас, муҳими ишонч"