14:33 / 22.09.2021
2 828

“Рома” юлдузлари орасидан “қора мушук ўтди”

“Рома” юлдузлари орасидан “қора мушук ўтди”
Италия матбуоти бутун фаолиятини “Рома”да ўтказиб, Рим клубининг афсонасига айланган Франческо Тотти ва жамоанинг ҳозирги юлдузи Николо Дзаньолонинг муносабати аввалгидек эмаслигини таъкидламоқда.

Италияда футболчиларга хизмат кўрсатувчи агентлик очган Тотти аввалига Николони ўз қанотлари остига олганди. Франческо ёш футболчига уй ҳам топиб бергани бежиз эмас, албатта.

Бироқ, Дзаньоло биринчи марта жароҳат олганидан кейин ирим қилиб, Тотти топган уйдан чиқиб кетди. Айримлар улар ўртасидаги муносабатнинг бузилишига уй масаласи сабаб бўлганини ҳам айтмоқда.

Франческо Тотти Италиянинг янги авлод юлдузларидан ҳисобланган Дзаньолони ўз агентлиги мижозига айлантиришга ҳаракат қилаётган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » “Рома” юлдузлари орасидан “қора мушук ўтди”
[/banner_pushhouse